бермасин, биз аёлларимиз ва болаларимизнинг фитналанишидан қўрқамиз, дейишди. Буни ибн Дағанна Абу Бакрга айтди. Шу билан Абу Бакр ҳовлисидагина Раббисига ибодат қиладиган, намоз ўқийдиган, қироат қиладиган бўлиб турди. Кейин унинг миясига масжид қуриш фикри келиб, ҳовлисининг бир бурчагига қуриб олди. Ўша ерда намоз ўқирди ва Қуръон тиловат қиларди. Мушрик аёллар ва болалар унинг ёнига тўпланиб олардилар. Улар учун бу иш қизиқ бўлиб, томоша қилардилар. Абу Бакр йиғлоқи одам бўлиб, Қуръон тиловат қилганида йиғидан ўзини тўхтата олмасди. Бу нарса Қурайшнинг катталарини даҳшатга солди. Ибн Дағаннага элчи юбордилар. Улар келишиб, биз сенинг Абу Бакрни ҳимоянгга олганингни фақат ҳовлисида ибодат қилиши шарти билан қабул қилгандик, у ҳаддидан ошди, ҳовлисининг бир четига масжид қуриб олиб, намозини ва қироатини эълон қилди, биз аёлларимиз ва болаларимизнинг фитналанишидан қўрқамиз, уни қайтар, фақат ҳовлисида ибодат қилиш билан чекланса, ўшандай қилаверсин, агар бош тортиб, ошкора қиламан, деса, ундан ҳимоянгга олганингни қайтариб беришини сўра. Чунки биз сенга берган ваъдамизни бузишни маъқул кўрмаймиз ва айни пайтда Абу Бакрнинг ўз ишини ошкора қилишига ҳам рози эмасмиз, дейишди».
106-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|